Биласизми? Варан Франция терма жамоасидаги голларининг барчасини бош билан урмоқда
Ads

Айни дамда Нижний Новгородда ЖЧ-2018нинг чорак финалидан ўрин олган Уругвай – Франция баҳсида Рафаэль Варан гол уриб францияликларни олдинга олиб чиқди.

Таъкидлаш керакки, у Антуан Гризманнинг жарима зарбасидан ҳаволатиб оширган тўпини боши билан Уругвай терма жамоаси дарвозасига аниқ йўллади.

Бу билан Варан ўзининг Франция терма жамоаси сафидаги голлари сонини 3тага етказиб олди. Эътиборлиси футболчи уларнинг барчасини боши билан киритган.