Биласизми? Зидан сўнгги уч йил ичидаги энг камхарж ва энг фойдали мураббий
Ads

Кеча “Реал” бош мураббийлигидан кетганини эълон қилган Зинедин Зидан ўзининг “қироллик клуби”даги 2,5 йиллик фаолияти давомида бор йўғи 3та футболчини жамоага олиб келган.

Аниқроғи, 45 ёшли франциялик мутахассис Альваро Мората, Тео Эрнандес ва Дани Себальосларнинг трансфери учун жами 70,5 млн евро пул сарфлаган ҳолос. Бу вақт ичида эса Зидан “Реал” билан жами 9та совринни қўлга киритишга муваффақ бўлди.

Таққослаш учун, Жозе Моуринью сўнгги уч йил ичида трансферлар учун 349 млн евро сарфлаган ва 3та совринни қўлга киритди, Хосеп Гвардиола эса 528 млн евро харажат қилиб,  бор йўғи 2та совринга эга чиқди.