Бир-биридан фарқ қилган бўлимлар ёхуд "Шерлар" ва "Бургутлар" тўқнашуви ҳақида
Суперлиганинг 23-турини бошлаб берган “Пахтакор” – “Андижон” беллашувида дарвозаларга жами 4 та гол урилди ва унда мезбонларнинг 3:1 ҳисобида қўли баланд келди.
Аслида ўйин бошқача натижа билан якунланиши ҳам мумкин эди. Гап шундаки, “Андижон” учрашувни фаол ва ҳужумкор руҳда бошлади. Шунинг эвазига Владимир Назаров қўриқлаётган дарвоза олдида “Бургутлар” голли имкониятларни яратдилар. Айниқса, Рустам Турдимуродов ва Абдураҳмон Комиловда қулай вазиятлар юзага келганди. Бироқ омад юз ўгирди.
“Пахтакор” Улуғбек Ҳошимовнинг голидан сўнг ҳисобни очгач, “Андижон” 20 дақиқа ўтганидан кейин Бектемир Абдуманноновнинг голи билан жавоб қайтарди.
Танаффусдан кейин мезбонлар сафида бир қатор ўзгаришлар кузатилди. Натижада “Пахтакор” имкониятларга эга бўла бошлади. Аввалига Ҳожиакбар Алижоновнинг пасидан сўнг Муҳаммадали Ўринбоев жамоасининг иккинчи голини киритган бўлса, ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқанинг охирида захирадан майдонга тушган Кими Мерк учрашувга нуқта қўйди – 3:1.
Албатта, “Андижон” вазиятни ўзгартириш учун ҳаракат қилди. Лекин жамоанинг ҳужумлари якунига етмай қолди. Баъзида эса омад юз ўгирди. Андижондан келган юзлаб мухлислар эса “Бургутлар”ни учрашув давомида қўллаб-қувватлаб турдилар. Қолаверса, иккала жамоа фан-клублари бир-бирига ҳурмат кўрсатган ҳолда рақиб жамоаларни олқишлаб қўйдилар. Бу ҳам мухлислик маданиятининг бир белгисидир.
“Пахтакор” – “Андижон” – 3:1 (1:1).
31 октябрь. Тошкент. Жар стадиони. 2165 томошабин.
Ҳакамлар: Никита Мустафин, Зуфар Элибоев, Элнур Дониёров
Захира ҳаками: Умиджорн Нутфуллоев
ВАР: Ильгиз Танташев
АВАР: Хусан Худойбердиев
Назоратчи: Жаҳонгир Саидов
Комиссар: Владимир Назаров
“Пахтакор”: Владимир Назаров, Абдулла Абдуллаев, Маҳмуджон Махамаджонов, Муҳаммадрасул Абдумажидов, Абдурауф Бўриев, Сардор Собирхўжаев (Бехруз Асқаров, 72), Дилшод Саитов (Хожиакбар Алижонов, 46), Достон Ҳамдамов (Дониёр Абдуманнопов, 56), Отабек Жўрақўзиев (Муҳаммадали Ўринбоев, 56), Улуғбек Ҳошимов, Драган Черан (Кими Мерк, 81).
“Андижон”: Элдор Адҳамов, Илдар Маматказин, Владимир Бубанья, Абдулвоҳид Ғуломов, Абдураҳмон Комилов (Илҳом Алижонов, 87), Фарҳод Бекмуратов, Сардор Азимов (Фарҳод Соҳибжонов, 73), Дамир Темиров (Илҳом Абдуғаниев, 73), Муҳаммадкарим Тоиров (Шахром Самиев, 87), Бектемир Абдуманнонов (Любиша Пецель 87), Рустам Турдимуродов.
Голлар: Улуғбек Ҳошимов, 15 – 1:0. Бектемир Абдуманнонов, 35 – 1:1. Муҳаммадали Ўринбоев, 61 - 2:1. Кими Мерк, 90+4 – 3:1.
Огоҳлантиришлар: Отабек Жўрақўзиев, 54 – Абдураҳмон Комилов, 64.
Фикрлар