Бир дақиқа ҳам ўйнамаган юлдуздан воз кечишмоқда

“Ювентус” раҳбарияти франциялик ярим ҳимоячи Поль Погба билан хайрлашадиган бўлди.

Тажрибали футболчи ёзда “Манчестер Юнайтед” сафидан Туринга қайтган эди. Бироқ, ҳали “Ювентус” учун бир дақиқа ҳам ўйнамади.

Пол Погбани жароҳат қийнамоқда.

Турик клуби мутасаддилар фойдаси тегмаётган қимматбаҳо ўйинчини трансфер қилиш ёки шартномани муддатидан олдин бекор қилиш бўйича иш бошлади.

Поль Погба 2012-2016 йиллар давомида “Ювентус” сафида порлаган эди. Кейинчалик ўзини тарбиялаган “Манчестер Юнайтед”га қайтиб, Англияда беш мавсум ўйнади.

Погба 35 миллион еврога баҳоланмоқда.  Унинг шартномаси 2026 йилнинг 30 июнигача тузилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!