Бир футболчига тўртта гранд харидор

  • 25 июнь, 2020, 14:45
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

“Спортинг” вингери Маркос Акунья келаси мавсумни Италия чемпионатида бошлашга яқин турибди.

Tecno

Аргентиналик 28 ёшли футболчи хизматларига “Наполи”, “Лацио”, “Милан” ва “Рома” каби А Серия грандлари қизиқиш билдирмоқда. Италия клублари футболчи билан шахсий шартнома бўйича келишувга эриша олса, 15 миллион евро миқдорида бадал пулини ҳам тўлаши керак бўлади.

Жорий мавсумда 20 та учрашувда 2 та гол урган ярим ҳимоячининг “Спортинг” билан шартномаси яна уч йил амал қилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!