Биринчи лига. Қувасойда катта футбол байрами нишонланади
Ads

Хурматли футбол мухлислари ва барча вилоятимизнинг футбол ихлосмандлари! Барчаларингизни 24 октябр сешанба куни Қувасой шахрининг “Цементчи” ўйингохига таклиф этамиз!

Шу куни Ўзбекистон биринчилигининг муддатидан олдинги чемпиони бўлмиш “Цементчи” жамоаси ўз майдонидаги ўзининг энг сўнгги учрашувини Термизнинг “Сурхон” жамоасига қарши ўтказади!

Ушбу учрашувга Республикамизнинг футболга алоқадор бўлган расмий инсонлари, Вилоят Футбол федерацияси рахбарлари, Вилоят ва шахар хокимлиги вакиллари, вилоятимиз ва шахримизнинг мутассадди рахбарлари билан биргаликда Ўзбекистон миллий телерадиокампанияси ходимлари, газета ва жкрналлар мухбирлари ва мамлакатимизнинг энг машхур хамда энг оммавий интернет сайтлари ходимлари ташриф буюрадилар.

Учрашув аввалида бадиий чиқишлар ва хушовоз хонандалар томонидан таёрланган маданий тадбир бўлиб ўтади.

Учрашувдан сўнг эса Ўзбекистон биринчилигининг мутлоқ чемпионларини тақдирлаш маросими хамда мухлислар иштирокида ажойиб ўйинлар ўтказилиши режалаштирилмоқда! Ўйин иштирокчиларига ва стадионга ташриф буюрган мухлисларга клуб маъмурияти ва шахар хокимлиги томонидан кўплаб совғалар таёрланмоқда!

"Цементчи"нинг мана шундай бир тарихий кунида ва барча барча мухлислар учун ўтказилиши режалаштирилаётган футбол байрамига шахримиз ахолиси билан биргаликда вилоятимизнинг барча футбол мухлисларини, Қўқон, Риштон, Марғилон, Қува, Олтиариқ, Чимён, Водил хуллас вилоятимиздаги жами инсонларни ушбу байрам кечасига таклиф этамиз! Шахримизга ташриф буюрган барча мехмонларимиз учун шахримиз ва стадионларимиз эшиклари ланг очиқ ! Стадионга кириш мутлақо бепул!

Катта футбол байрами 24 октябр сешанба куни соат 14:30 да бошланади, дея "Цементчи" матбуот хизмати хабар бермоқда.