Биринчи лига. "Сурхон" таркибидаги ўзгаришлар ҳақида

Барчангизнинг хабарингиз бор, иккинчи даврадан олдин бир қанча клублар ўз таркибларини маҳоратли футболчилар билан тўлдирмокдалар. Хусусан биринчи давра пешкадами "Цементчи", элитага чиқишни мақсад қилган "Андижон" ва яна бир катор жамоалар катта трансферларни амалга оширдилар.

Ўз навбатида Термизнинг "Сурхон" жамоаси хам бир қатор ўзгаришларни амалга оширдилар. Биринчи даврани "Сурхон" жамоасида ўтказган бир қатор футболчилар жамоани тарк этдилар. 

Демак кимлар кайси жамоага ўтдилар?

Шерзодбек Абдураимов - Норин
Жўрабек Рузиев - Норин
Убайдулло Холикулов - Норин
Сирожиддин Аллаев - Металлург.

Тиббий кўрикда соғлиги буйича даволаниш муоалажаларини олишга жўнатилган футболчилар:

Улугбек Маманоров
Шохрух Журабеков
Тимур Мамадалиев

Ёзги йигин давомида Сурхон кўригида бўлган лекин хозирда бошка жамоалар билан шартнома тузган футболчилар:

Бахром Нарзуллаев
Наврузбек Хаипов
Дамирбек Низанов

"Сурхон" жамоасига келиб қўшилган янги футболчилар:

Руслан Матниязов - Дарвозабон ( Кукон-1912)
Акром Ходжаев - Дарвозабон(Бунёдкор уринбосарлари)
Сардор Расулов - Хужумчи (Металлург) 
Азизбек Усмонов - Ярим химоячи (Кизилкум)
Сардор Арабов - Ярим химоячи (Сурхон-2)

Жамоага яна 1-2 нафар ёш футболчилар келиб кўшилган улар хақида эса сал кейинрок маълумот бериб утамиз.
 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!