Биринчи лига: "Цементчи" миннатдорчилик билдиради

Аввалам бор Барча Қувасой ахлини узоқ йиллик орзу умидларнинг ижобати билан, мусобақада муддатидан олдин эришиллган чемпионлик ва қадирдон жамоамизнинг олий лига йўлланмасини қўлга киритганлиги муносабати билан жамоа маъмурияти номидан чин қалбимиздан табриклаймиз!

Қолаверса мавсум давомида биз билан хамрох бўлган ва жамоамизнинг ушбу қувончли кунларида хам ўзларининг энг самимий тилакларини юборган Championat.asia сайти ходимларига хусусан Жахонгир Сотволдиевга, Sports.uz сайти ходимлари хусусан Комилжон Икромов ва Шахзод Холбаевларга Акмал Эшонхоновга Iff.uz сайти ходимларига хусусан Жалолиддин Қобилжоновга
@vodiy_futboli канали ходимлари хусусан Абдулазиз Абдувохидовларга ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз ва улар билан хамкорлигимиз узоқ йиллар давом этади деган умиддамиз!

Жамоамиз ва хамшахарларимизнинг ғалабали онлари муносабати билан энг сара эзгу тилаклар ва табрикларни юборган, қувончимизга шерик бўлган “Нефтчи” жамоаси ходимлари хусусан матбуот котиби Хожакбар Жабборовга, “Қўқон-1912” жамоаси маъмуриятига хусусан фан клуби раиси Қахрамон Исроиловга, “Навбахор” жамоаси клуби ходимлари ва Наманган мухлислари канали админлари хусусан Абдурахмон 6767 га,  “Локомотив” жамоаси аъзоларига хусусан Фахриёр Ўринбоевга ва матбуот котиби Зохиршохга, “Сурхон” жамоаси матбуот котиби Элёр Узаковга ва “Сурхон” канали админи Дадошга, “Хотира-79” жамоаси матбуот ходимларига хусусан Азизбек Абдуғаниевга “Зомин” жамоаси матбуот котиби Акмал Рахматуллаевга,
“Ғаллаорол” жамоаси аъзолари ва бутун Қорақолпоғистон халқига хусусан Нурлибек Таласбоев ва унинг оила аъзоларига “Янгиер” жамоаси аъзоларига хусусан Зафар Қорақуловга
“Уздонгжу” жамоасининг барча аъзолари ва матбуот котиби Шерзодбек Мамадалиевларга
Александр Мочинов бошчилигидаги U-19 Ўзбекистон ёшлар терма жамоасининг барча аъзоларига

Қолаверса олис юртларда мусофирликда юрган ва олис масофадан бўлсада жамоамизни қўллаб қувватлаб турган ва ушбу кунларни бирга нишонлай олмаган бўлсаларда барча хамшахарларимизни табриклаб қўйишимизни илтимос қилган жуда кўплаб мухлисларимизга, ундан ташқари Тошкентлик, Сурхандарёлик, Қашқадарёлик, Сирдарёлик, Бухоролик, Гулистонлик, Янгиерлик, Наманганлик, Уйчи, Косонсой тумани, Жиззахлик, Зоминлик, Андижонлик, Олтиариқлик, Марғилонлик, Тошлоқлик, Риштон, Боғдод Данғара, Бешариқ, Учкўприк туманларидаги мухлислар, Чимёнлик, ва Қўқонлик, умуман барча барча фарғоналик мухлислар ва юқоридаги дўстларимизнинг барча барчаларига билдирилган эзгу тилаклар ва юборилган табриклар учун жамоа рахбарияти, ишчи ходимлари футболчилари-ю, мураббийлари номидан клубимизнинг жами аъзолари номидан ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз ва мингдан минг ташаккурлар айтамиз!

БАРЧАНГИЗГА ТАШАККУР!!!

“Цементчи” жамоаси маъмурияти.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!