Биринчи лига. “Цементчи” ўз сафига бир қатор ўйинчиларни қўшиб олди

Биринчи лига иштирокчиси Қувасойнинг “Цементчи” жамоаси мавсумлар оралиғида селекцияда эътиборга молик ўзгаришларга қўл урди.

Хусусан Абдумалик Ҳакимов бошчилигидаги жамоа сафига “Қўқон-1912”дан Маъруф Зокиржонов, “Навбаҳор”дан Шохжаҳон Аббосов, “НБУ-Осиё”дан Анвар Раҳимов ва шунингдек ўз вақтида ёшлар терма жамоамиз сафида харакат қилган ҳужумчи Абдулазиз Юсупов, Нодир Ибрагимов, Зокиржон Нурматов сингари футболчилар янги мавсумни “Цементчи”да ўтказадиган бўлди.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!