Биринчи марта ўтказилган пара қиличбозлик бўйича Ўзбекистон чемпионати якунланди

Бугун пара қиличбозлик бўйича ўтказилган Ўзбекистон чемпионатининг ғолиб ва совриндорлари номи маълум бўлди. Бу ҳақда Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси матбуот хизмати хабар тарқатмоқда.

Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети манежида ташкил этилган илк мамлакат чемпионатида 50 нафарга яқин спортчи ғолиблик учун баҳс олиб борди.

Мусобақанинг тантанали тақдирлаш маросимида Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси департамент директорлари – Н. Худайқулов ҳамда М.Алимов иштирок этди. Ғолиб ва совриндорлар ташкилотчилар томонидан диплом, медаль ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Қуйида Ўзбекистон чемпионатининг совринли ўринларини эгаллаган спортчилар билан таништириб ўтамиз:

Эркаклар

1-ўрин - Қ.Сувонов
2-ўрин - Д.Давронов
3-ўрин - М.Муталлимов

Аёллар

1-ўрин - А. Нуриддинова
2-ўрин - С. Кодирова
3-ўрин - М. Норхонова

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!