Биринчи медалимиз аниқ. 19 ёшлик Аълохон Абдуллаев бронза ва 50 минг долларга эга чиқди
Тошкентдаги "Ҳумо арена"да бокс бўйича эркаклар ўртасида жаҳон чемпионати давом этмоқда. Бугун ярим финал жанглари бўлиб ўтмоқда.
-75 кг вазн тоифасида Аълохон Абдуллаев бразилиялик Вандерлей Перейрага қарши рингга кўтарилади. Жанг 16:00дан сўнг старт олади.
Боксчилар рингга чиқиб келди. Ҳамюртимиз қизил либосда, унинг рақиби кўк формада ҳаракат қилади.
Биринчи раундда Аълохон Абдуллаев устунликка эришди - 3:2.
Иккинчи раундда бразилиялик боксчининг қўли баланд келди - 2:3.
Учинчи раундда Вандерлей Перейра устунлик қилди - 0:5. Якуний ҳисоб 1:4 бразилиялик боксчи фойдасига.
Шу тариқа, жаҳон чемпионатидаги илк медалимиз аниқ. Аълохон бронза медалигини қўлга киритди ва 50 минг доллар пул мукофотига эга чиқди.
Фикрлар