Битта ўзбек бор! Европанинг энг зўр 10 та трансфери эълон қилинди
Нуфузли манбалардан бири – Россиянинг “Спорт Экспресс” нашри 2025-2026 йилги мавсумнинг Европа футболидаги энг зўр трансферлари рейтингини тузиб чиқди.
Рейтингни тузишда 2025 йилнинг ёзида ва 2026 йилнинг январт ойида амалга оширилган трансферлар инобатга олинди. Унда энг асосий мезон сифатида футболчининг ўйини асос қилиб олинди. Битимнинг иқтисодий қисми эса ушбу рейтингда иккинчи даражали омил бўлди.
10-ўрин: Лука Модрич
Ёши: 40
Амплуаси: марказий ярим ҳимоячи
Фуқаролиги: Хорватия
Қайси клубдан ўтган: “Реал Мадрид”
Қайси клубга ўтган: “Милан”
Трансфер суммаси: эркин агент
9-ўрин: Гранит Жака
Ёши: 33
Амплуаси: марказий ярим ҳимоячи
Фуқаролиги: Швейцария
Қайси клубдан: “Байер”
Қайси клубга: “Сандерленд”
Трансфер суммаси: 15 миллион евро
8-ўрин: Жоау Педру
Ёши: 24
Амплуаси: марказий ҳужумчи, ҳужумкор футболчи
Фуқаролиги: Бразилия
Қайси клубдан: “Брайтон”
Қайси клубга: “Челси”
Трансфер суммаси: 63,7 миллион евро
7-ўрин: Флориан Товен
Ёши: 33
Амплуаси: ҳужумкор футболчи
Фуқаролиги: Франция
Қайси клубдан: “Удинезе”
Қайси клубга: “Ланс”
Трансфер суммаси: 6 миллион евро
6-ўрин: Антуан Семеньо
Ёши: 26
Амплуаси: вингер
Фуқаролиги: Гана
Қайси клубдан: “Борнмут”
Қайси клубга: “Манчестер Сити”
Трансфер суммаси: 72 миллион евро
5-ўрин: Элдор Шомуродов
Ёши: 30
Амплуаси: марказий ҳужумчи, универсал ҳужумчи
Фуқаролиги: Ўзбекистон
Қайси клубдан: “Рома”
Қайси клубга: “Истанбул Башакшеҳир”
Ижара қиймати: 5,8 миллион евро
Россия футбол мухлисларига “Ростов”даги самарали ўйинлари орқали яхши таниш бўлган ўзбекистонлик ҳужумчи 2020 йилнинг кузида Италияни забт этишга йўл олди. “Женоа”даги мавсумдан кейин уни “Рома” сотиб олди ва бу, шубҳасиз, кўпчиликни қувонтирганди. Аммо Элдор римликлар жамоасида мустаҳкам ўрнаша олмади.
Қайси мураббий келмасин, Шомуродов майдонга тушганида ҳам асосан захирадан ўйинга қўшиларди. У ҳар доимгидек жуда қаттиқ меҳнат қилди, тўпсиз ажойиб ҳаракат қилди, аммо бу етарли бўлмади.
Шундан кейин ижаралар бошланди: аввал “Специя”, кейин “Кальяри”. Клаудио Раньери қўл остида “Кальяри” ва кейинги мавсум “Рома”да порлаганига қарамай, Элдор Шомуродов ўтган йили ёзда Рим клубига Жан Пьеро Гасперини келганидан кейин пойтахтни тарк этишга қарор қилди. Унинг учинчи ижараси Туркия чемпионати вакили “Истанбул Башакшеҳир”га йўл очди.
Туркия чемпионатида Элдорнинг ўйини очилиб кетди. Миллий чемпионатнинг 34 та ўйинида у 22 та гол уриб, 5 та голли узатма берди ҳамда “Трабзонспор” футболчиси Пол Онуачу билан биргаликда лиганинг энг яхши тўпурарига айланди.
У ҳатто “Фенербаҳче” юлдузи Андерсон Талиска ва “Галатасарой”нинг машҳур ҳужумчиси Виктор Осимхенни ҳам ортда қолдирди.
Шунинг учун ҳам истанбулликлар Шомуродовни тўлиқ трансфер қилиш бандини олдиндан фаоллаштирди ва дастлаб тўланган 3 миллион еврога яна 2,8 миллион евро қўшди. Энди келаси мавсумдан бошлаб Шомуродов тўлиқ ҳуқуқли равишда жамоа футболчиси бўлади.
Уни Конференциялар лигасида ҳам кузатиш мумкин бўлади. “Истанбул Башакшеҳир” бу турнирда узоққа бориш учун яхши имкониятларга эга. Бундай ҳужумчи билан бу албатта амалга ошиши мумкин!
Гарчи ўзбекистонлик футболчи классик “тўққизлик” сифатида эмас, балки “ўнлик” позициясига яқинроқ, орқароқда ҳаракат қилса ҳам, у доим олдинга ёриб чиқишлар ва жарима майдонида очилишлар билан ажралиб туради. Шунингдек, Элдорга пенальтиларни тепиш ҳам ишониб топширилган ва у бу вазифани жуда яхши бажаради.
4-ўрин: Дониэлл Мален
Ёши: 27
Амплуаси: марказий ҳужумчи
Фуқаролиги: Нидерландия
Қайси клубдан: “Астон Вилла”
Қайси клубга: “Рома”
Ижара қиймати: 2 миллион евро
3-ўрин: Ян Диоманде
Ёши: 19
Амплуаси: вингер
Фуқаролиги: Кот-д’Ивуар
Қайси клубдан: “Леганес”
Қайси клубга: “Лейпциг”
Трансфер суммаси: 20 миллион евро
2-ўрин: Луис Диас
Ёши: 29
Амплуаси: чап вингер, марказий ҳужумчи
Фуқаролиги: Колумбия
Қайси клубдан: “Ливерпуль”
Қайси клубга: “Бавария”
Трансфер суммаси: 70 миллион евро
1-ўрин: Жоан Гарсия
Ёши: 25
Амплуаси: дарвозабон
Фуқаролиги: Испания
Қайси клубдан: “Эспаньол”
Қайси клубга: “Барселона”
Трансфер суммаси: 25 миллион евро.

Фикрлар