Биволнинг собиқ рафиқаси боксчидан катта пул талаб қилди

Дмитрий Биволнинг собиқ рафиқаси Екатерина Бивол боксчидан 200 млн. рубль ва Санкт-Петербургдан иккита уй талаб қилди.

"Дмитрий, болаларингизга Санкт-Петербург марказидан иккита уй сотиб олиб беринг, ҳар бир ўғлингиз учун 100 млн. рублдан ҳисобварақаларни очинг. Шундан сўнг мен абадий жим бўламан. Агар жавобингиз "йўқ" бўлса, Бетербиевдан учралган мағлубият яъни камарлардан маҳрум бўлиш - фақатгина бошланиши бўлади", - деб ёзди Екетерина ижтимоий тармоқларда.

Эслатиб  ўтамиз, Ар-Риёдда ўтказилган катта бокс оқшомида Дмитрий Бивол очколар бўйича Артур Бетербиевдан мағлубиятга учради.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!