Биз ПСЖни ўз қуролидан фойдаланиб енгдик!

CHERY AUTO

"Ботафого” бош мураббийи Ренато Пайва клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида ПСЖ устидан эришилган ғалаба (1:0) ҳақида фикрларини билдирди.

Tecno

"Биз ПСЖни уларнинг ўз қуролидан фойдаланиб енгдик, яъни аъло даражадаги жамоавий ҳаракат қилдик. Барча ўйинчилар ҳам ҳимояланишди ва бирга ҳужум  қилишди. Парижликларнинг улкан сири ҳам шунда - улар нима учун рақобатлашиб ғалаба қозонишади. Улар жамоавий футболда барчага сабоқ бермоқда. Мен футболчиларимга шунчаки футболдан завқ олишларини, биргаликда ўйнашларини, ҳужум қилишни ва ҳимояланишларини айтдим.

Биз бразилиялик футболчилар ва мураббийларнинг маҳоратини намойиш этдик. Бу ғалаба Бразилияда ишлайдиган барча футболчи ва мураббийларнинг ғалабасидир", – деди Ренато Пайва.
 
Малумот учун, кечаги ғалабадан кейин “Ботафога”  иккита ўйинда юз  фоизлик натижа қайд этиб, плей-офф масаласини деярли ҳал қилишди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!