
"Биз биринчимиз!" - "Сити" Ҳусановнинг трансферини тезлаштирмоқда
"Манчестер Сити" Абдуқодир Ҳусановнинг трансферини тезлаштиради. Бу ҳақда "DeadLineDayLive" хабар берди.
"Шаҳарликлар" Премьер-лиганинг йирик жамоалари орасида биринчи бўлиб янги ўйинчи билан шартнома имзолашга яқин турибди. Сабаби, уларнинг асосий нишонларидан бири бўлган Ҳусановни "Ланс" қўйиб юборишга қарши эмас.
Маълумот учун, аввалроқ легионеримиз тўп тепаётган "Ланс" спорт директори қишги трансферлар ойнасида Ҳусановнинг кетишини тасдиқлаган эди.
Фикрлар