Биз кўчадан чиққан футболчилармиз. Энди бунақаси бўлмайди!
“Барселона”нинг польшалик ҳужумчиси Роберт Левандовски футбол тобора ўзгариб бораётгани ҳақида ўз фикр-мулоҳазалари билан ўртоқлашди.
35 ёшли футболчининг фикрича, ҳозир кўчада тўп тепиб юрган болаларнинг профессионал футболчи бўлиш имконияти деярли қолмаган.
- Футбол мунтазам ўзгариб бормоқда ва ҳозирги пайтда кўчада тўп тепиб юрган болаларнинг футболчи бўлиши жуда қийин.
Бизнинг авлод айнан кўчада футбол ўйнаб катта бўлган ва энди бунинг умуман имконияти йўқ, - деди Роберт Левандовски.
Левандовскининг ўзи “Дельти Варшава” жамоаси тарбияланувчис ҳисобланади. Профессионал фаолияти давомида ўз юртида “Легия-2”, “Знич Прушкув”, “Лех” жамоалари шарафини ҳимоя қилган.
Моҳир тўпурар 2010-2014 йилларда “Боруссия Дортмунд”, 2014-2022 йилларда “Бавария”да ўйнаган ва Бундеслигадаги фаолиятини тугатиб, “Барселона”га трансфер бўлган.
Левандовски клублар миқёсида 775 та учрашувда 572 та тўп киритган ва 153 та ассист қайд этган.
Фикрлар