Бизга ўт, жуда катта маош оласан!
Саудия Арабистони Профессионал лигасининг номи очиқланмаган клуби Италиянинг “Наполи” жамоаси ярим ҳимоячиси Скотт Мактоминейга жуда катта маошли шартнома таклиф қилди.
Бу ҳақда журналист Николо Скира X ижтимоий тармоғида хабар берди.
Инсайдер маълумотига кўра, Италия клуби ярим ҳимоячиси бу таклифни рад этган. Шотландиялик футболчи амалдаги жамоаси билан шартномани 2030 йилгача узайтиришни режалаштирмоқда.
Жорий мавсумда Скотт Мактоминей барча мусобақаларда 36 та ўйин ўтказиб, 11 та гол урди ва 3 та голли узатма берди.
Футболчининг амалдаги шартномаси 2028 йилнинг ёзигача мўлжалланган. Transfermarkt маълумотига кўра, унинг бозор қиймати бугунги кунда 45 миллион еврони ташкил қилади.
Фикрлар