"Бизга рақибнинг аҳамияти йўқ" - "Навбаҳор" Бензема ва унинг жамоасидан қўрқмаяпти!

Хабарингиз бор, 28 декабрь куни Малайзия пойтахти Куала-Лумпурдаги ОФК бош қароргоҳида Осиё Чемпионлар лигаси (ОЧЛ)нинг 1/8 финал босқичига қуръа ташлаш маросими ўтказилди.

Маълумки, ОЧЛнинг кейинги босқичига юртимиздан “Навбаҳор” ҳамда “Насаф” клублари йўл олишган. Шу боис уларнинг навбатдаги рақибларини билиш ҳамда Ўзбекистонга қайси юлдузлар келишини аниқлаш ҳам муҳим эди.  

Қуръа натижасига кўра, нимчорак финалда “Навбаҳор” га Саудия Арабистонининг “Ал-Иттиҳод” (Жидда) клуби рақиб бўлди. “Насаф” эса БААнинг “Ал-Айн” жамоасига қарши ўйнайди.

Ҳа, мамлакатимизга яна бир бор олтин тўп соҳиби Карим Бензема ва унинг жамоаси келадиган бўлди. “Навбаҳор” гуруҳ босқичида аввалига Саудиянинг “Ал-Ҳилол” жамоаси билан тўқнаш келганди, энди бўлса, саудларнинг яна бир гранд клубига қарши майдонга тушадиган бўлди.

Бу орқали яна бир бор Самвел Бабаян жамоасининг халқаро миқёсидаги рейтинги кўтарилиши шубҳасиз. Чунки жаҳон юлдузларига қарши ўйинларга қизиқиш ва трансляция қилиш жуда фаоллашади. Шу нуқтаи назардан олиб қараганда, “Навбаҳор”ни янги саргузаштлар кутяпти.

иброхим 

Қуръа борасида эса наманганликларнинг турли фикрлари билдирилмоқда. “Навбаҳор”нинг маҳоратли ҳимоячиси Иброҳим Йўлдошев ҳам ўз фикрларини билдирди.

- Қуръадан кейинги ҳиссиётларни тасвирлаш қийин. Яна Наманганда катта футбол байрами бўлиши ва у тезроқ бошланишини ҳамда бўлажак ўйинда майдонга тушишни интиқиб кутяпман, - деди Иброҳим Йўлдошев.

Шунингдек, “Навбаҳор” ярим ҳимоячиси Асадбек Собиржонов ҳам клуб матбуот хизматига шундай деди:

 - “Ал-Иттиҳод” яхши шаклланган жамоа. Шу боис, мазкур рақибга қарши ўйинлар қизиқарли, шиддатли тарзда кечади, менимча. Бизга қайси клуб рақиб бўлишининг аҳамияти йўқ эди. Боиси, буёғига кучсиз рақибнинг ўзи йўқ.

асад

Бўлажак учрашувларда ижобий натижаларни қайд этиш учун майдонга тушган ҳолда, чорак финал йўлланмасини қўлга киритамиз, деган умиддаман, - деди Асадбек Собиржонов.

“Ал-Иттиҳод” гуруҳ босқичида ОКМКга қарши икки марта ўйнади ва иккаласида ҳам ғалаба қозонди. Лекин бу сафар Бензема жамоасига жиддий муаммолар туғилади, деган умиддамиз. “Навбаҳор” кучли клубларга қарши ўйнай олишини кўрсатди. Ҳа,  “Ал-Иттиҳод” кучли, бироқ енгиб бўлмас рақиб ҳисобланмайди...

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Адхамжон Низомов
30/12/2023 12:19
Худо хохласа 2024 да илк галабани нишонлаш насиб этсин.Олга "Лочинлар".
ЖУРАЕВ ХАЙРУЛЛО
30/12/2023 07:41
Навбахорга очл да омад.Ал насрни ютиб Узбекистонда хам С.Арабистон клубларини енга оладиган жамоа бор эканлигини исботласин.Олга Навбахор.
&
аавва
30/12/2023 15:29
Аввало шу ергача етиб келиш осонмас. Буйогига омад Навбахор ва Насафга
&
998913335306
30/12/2023 06:59
Аввалом бор Навбахорга омад тилайман-у.. лекин унинг юриши шу ерда тухташи хам мумкиндай назаримда.
&
Bek 56
30/12/2023 09:45
Жуда тугри су'злариз