Блаттер: ЖЧ - тажрибалар учун жой эмас!
Ads

ФИФА собиқ президенти Йозеф Блаттер жаҳон чемпионатида видеотакрорларни (VAR) синаб кўриш ҳақида ўз фикрини билдирди.

- Ўйлашимча, футбол бўйича жаҳон чемпионати тажрибалар ёки синовлар учун жой эмас. Мен VAR тизимини мундиалда синовдан ўтказишга қаршиман!, - дея Блаттер ўз твиттерида ёзиб қолдирган.

Эслатиб ўтамиз, Футбол ассоциацияларнинг Халқаро кенгаши (IFAB) шанба куни видеотакрорлар тизими бўйича қарор қабул қилади.