Бобир Абдихолиқов: "Учрашувни яхши бошладик"

Мексика ва Ўзбекистон ўртасида ўртоқлик баҳси бўлиб ўтди ва  3:3 ҳисоби билан ўз ниҳоясига етди. 

Дастлаб, 18-дақиқада Бобир Абдихолиқов боши билан гол уриб, ҳисобни очган бўлса, орадан кўп ўтмай Рауль Хименес имкониятларни тенглаштириб қўйди. Тайм сўнггида эса Азизбек Турғунбоев ватандошларимизни олинга олиб чиқди. Аммо ўйиннинг сўнгги дақиқаларида мексикаликлар 2 та гол урди. Учрашувга қўшиб берилган дақиқаларда Отабек Шукуров супер голи билан жамоани қутқариб қолди.

Учрашувдан сўнг терма жамоамиз аъзоси Бобир Абдихолиқов ўйин ҳақда ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

"Бугунги ўйин ҳақида гапирадиган бўлсам, ростдан қийин баҳс бўлди. Мексика терма жамоаси жаҳон чемпионатларида ўйнаган жамоа. Учрашувни яхши бошладик, дебют голимни урдим. Жуда ҳам хурсандман. 

Иккала жамоанинг ҳам мухлислари маза қилиб томоша қиладиган футбол бўлди. Жанговор дуранг бўлди", - деди "Ордабаси"да ҳаракат қилаётган легионеримиз.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
ишбобоев жума
13/09/2023 12:14
Балли йигитлар. Жахон чемпионатига чикиб шундай уйнашлар насиб этсин.