Бобир Абдухолиқов гол урган ўйинда жамоаси йирик ҳисобда ғалаба қозонди

Украина U21 Биринчилигида 20-тур ўйинлари бўлиб ўтмоқда. Бобир Абдухолиқов ҳаракат қилаётган “Рух” жамоаси ўз майдонида “Заря” клубини қабул қилди. Ўйин майдон эгаларининг 4:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.

Учрашувдаги голларга мезбонлардан Рунич, Абдухолиқов ва Карабин муаллифлик қилган бўлса, меҳмонларнинг ҳисобни қисқартирган аниқ зарбасини Зоренко йўллади. Шунингдек, легионеримиз бир голга ҳаммуаллифлик қилди.

photo_2021-04-02_19-54-05

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар