
Бобонов, Тўрабоев ва яна 9 дзюдочимиз "Prague European Open" турнирида иштирок этади
27-28 сентябрь кунлари Чехия пойтахти Прага шаҳрида дзюдо бўйича Европа Очиқ Кубоги бўлиб ўтади.
"Prague European Open 2025" турнирида дунёнинг 38 давлатидан жами 435 нафар дзюдочи медаллар учун баҳсларга киришади. Прага татамиларида терма жамоамизнинг 11 нафар дзюдочиси юртимиз шарафини ҳимоя қилади. Улар орасида Олимпия ўйинлари совриндорлари Давлат Бобонов ва Музаффарбек Тўрабоев ҳам бор.
Эртага мусобақага қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтади.
"Prague European Open 2025" да қатнашадиган дзюдочиларимиз:
-48 кг: Ҳалимажон Қурбонова
-52 кг: Муҳайё Аҳматова
-57 кг: Шукуржон Аминова
+78 кг: Ирисхон Қурбонбоева
-60 кг: Баҳром Ботуров
-73 кг: Замоҳшари Бекмуродов
-73 кг: Абдураҳим Нутфуллоев
-81 кг: Арслонбек Тожиев
-90 кг: Нурбек Муртазоев
-90 кг: Давлат Бобонов
+100 кг: Музаффарбек Тўрабоев
Бу ҳақда Ўзбекистон дзюдо федерацияси матбуот хизмати хабар бермоқда.
Фикрлар