Бобоусмон Батуров кейинги босқичда

  • 19 апрель, 2019, 17:19
  • 0
  • Бокс

-69 кг вазн тоифасида юртимиз шаънини ҳимоя қилаётган Бобоусмон Батуров монголиялик  Баярку Ганбаатарга қарши рингга кўтарилди.

Мазкур жангнинг иккинчи раундида рақиб юзидан жиддий жароҳат олди ва жангни давом эттира олмади. Натижада айнан шу вақтга қадар бўлган очколар ҳисоблаб чиқилди ва якунда Батуров зафар қучиб, кейинги босқичга йўл олди.

Эслатиб ўтамиз, бир неча соат аввал жамоамиз вакиллари орасида биринчи бўлиб Шунқор Абдурасулов (-64 кг) мусобақани ғалаба билан бошлаб, кейинги босқич йўлланмасини ҳал қилган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!