"Бобур Арена" ёритиш тизими ЎзПФЛ талаблари даражасига етказилди

  • 17 сентябрь, 2023, 16:37
  • Oybek Yo’ldoshev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Андижондаги “Бобур арена” ўйингоҳида бу йил катта кўламда таъмирлаш ишлари олиб борилди. Майдон майсаси янгиланди ва айни кунларга келиб яхши ҳолатга келтирилди.

Tecno

Стадион ёиритиш тизимини яхшилаш борасида узоқ вақт иш олиб борилди. Лига мутахассисилари июнь-сентябрь ойлари оралиғида 4 марта Андижонда бўлиб, “Бобур арена” прожекторлари ёритиш даражасини ўлчашди. Ниҳоят стадион прожекторларига қўшимча чироқлар ўрнатиш ишлари тўлиқ якунланди ва 12-сентябрь куни Лига вакили бу борада якуний хулоса берди. Унга кўра, айни пайтга келиб “Бобур арена” ёритиш тизими даражаси талаб даражасига етказилди. Ҳозирда стадион прожекторлари 1920 люксни бермоқда.

бобур

Лига ташаббуси билан стадионларимизда майдон ва ёритиш тизимини янгилаш ишлари давом этади. Яқин ҳафталар ичида Муборакнинг “Машъал” клуби уй стадионида ҳам янги прожекторлар нур соча бошлайди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!