Бобур Давлатов

Россия МФЛда тўп сураётган ҳамюртларимиз – Бобур Давлатов билан Вагиз Галиулин янги йил байрами сабабли юртимизга қайтган.

Лекин Галиулин Андижонда бир ҳафтача оила аъзолари даврасида бўлгач, яна Россияга қайтган. Давлатов эса 7 январда жўнаб кетади, бу ҳақида у sports.uz сайтига айтиб ўтди.

Айни чоғда улар тўп сураётган “Нефтехимик” клуби турнир жадвалида 40 очко билан 8-ўринда боряпти. Унинг жамоаси билан тузган шартномаси 2021 йилнинг май ойигача мўлжалланган.

Яқинда хабар берганимиздек, “Нефтехимик” бош мураббийи Юрий Уткульбаев истеъфога чиқарилган ва ҳозирда унинг ўрнини қайси мутахассис эгаллаши аниқ эмас.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)