Бобуржон Омонов – Токио-2020 ёзги Паралимпия ўйинлари чемпиони!

Кунни хушхабар билан бошлаймиз! Ҳозиргина пара енгил атлетиканинг эркаклар ўртасида F41 классида ядро улоқтириш баҳслари ўз ниҳоясига етди.

Қувонарлиси, ҳамюртимиз Бобуржон Омонов Паралимпия рекордини янгилаган ҳолда олтин медалга сазовор бўлди. Бобуржон 13.89 метр натижа қайд этди.

Таъкидлаш керакки, бу борада жаҳон рекорди ҳам айнан Омоновга тегишли. Бобуржон БААда бўлиб ўтган жаҳон чемпионатида 14.31 метр натижа қайд этган ҳолда рекорд ўрнатган эди.

Шу тариқа делегациямиз ҳисобидаги медаллар сони 13 тага етди: 5 та олтин, 4 та кумуш ва 4 та бронза.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!