
Богдан Гуськов: "Украиналик жангчи - фаолиятимдаги энг кучли рақиблардан бири"
Ўзбекистонлик UFC жангчиси Богдан Гуськов украиналик Никита Крыловга қарши баҳс ҳақида гапирди.
"Крылов кўп қиррали, юқори савияга эга спортчи. У кучли жангчилар билан курашган. Никита баҳсга тез киришиб кетади. Менимча, у фаолиятимдаги энг қийин рақиблардан бири бўлади" - деди ҳамюртимиз.
Эслатиб ўтамиз, Гуськов ва Крылов 26 июль куни Абу-Дабидаги "UFC on ABC 9" турнирида ўзаро тўқнаш келади.
Фикрлар