Богдан Гуськов ва Ян Блахович ўртасидаги супер жанг якунланди
Хабарингиз бор, айни пайтда АҚШнинг Лас-Вегас шаҳрида "UFC 323" турнири бўлиб ўтмоқда.
Эътиборлиси, асосий карднинг биринчи жангида ҳамюртимиз Богдан Гуськов ҳам иштирок этиб, UFC собиқ чемпиони Ян Блаховичга қарши октагонга кўтарилди. Бироқ шиддатли ва кескин ўтган баҳсда ғолиб номи аниқланмади. Ҳакамлар ушбу тўқнашув натижасини дурранг, дея баҳолашди.
Эслатиб ўтамиз, мазкур оқшомнинг марказий тўқнашувида грузиялик Мераб Двалишвили ва россиялик Пётр Ян ўзаро кураш олиб боради.



Фикрлар