Бокс. 5 нафар боксчимиз ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионати финалига йўл олди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Хабарингиз бор, айни кунларда Остона шаҳрида ёшлар ўртасида Осиё чемпионати бўлиб ўтмоқда. Ярим финал доирасида 10 нафар боксчимиз рингга кўтарилди. Жанг натижаларига кўра эса, 5 нафар вакилимиз финал йўлланмасини нақд қилишди. Улар билан танишинг:

-51 кг: Асилбек Жалилов
-63,5 кг: Абдуллоҳ Маъдаминов
-75 кг: Жавоҳир Умматалиев
-86 кг: Самандар Жалолов
+92 кг: Жаҳонгир Зокиров

Афсуски, яна 5 нафар боксчиларимиз ярим финал баҳсларида имкониятларини бой бериб, бронза медалларига эга чиқишди. Улар қўйидагилар:

-54 кг: Ҳужаназар Нортожиев
-60 кг: Саят Илясов
-67 кг: Шавкатжон Болтаев
-80 кг: Фазлиддин Эркинбоев
-92 кг: Диёрбек Уралов

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!