Бокс афсонаси яна рингга қайтади(ми?)

  • 21 январь, 17:02
  • Jahongir Inomjonov
  • 0
  • Бокс
TIGGO 2 PRO

Оғир вазнда собиқ жаҳон чемпиони Владимир Кличконинг (64-5, 53 КО) рингга қайтишга жуда яқин. Бу ҳақда унинг менежери Том Леффлер маълум қилди.

“Владимир ажойиб формага кириб олган ва буни айни пайтда ҳам сақлаб турибди. Тўғри, Кличко Тайсон Фьюри билан жанг қилмоқчи эди, бироқ британиялик фаолиятини якунлади. Менимча, Владимир ҳамюрти Усик билан жанг қилмаса керак. Шундай бўлишига қарамасдан, унинг яна рингга қайтиш эҳтимолини юқори баҳолайман” - деди Леффлер "esNews" каналига берган интервьюсида.

Эслатиб ўтамиз, Владимир Кличко 48 ёшда. Украиналик боксчи 2017 йилда британиялик Энтони Жошуадан мағлубиятга учраганидан сўнг фаолиятини якунлаган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!