Бокс афсонаси яна рингга қайтиши мумкин
Қўлқопларини михга илган собиқ жаҳон чемпиони Мэнни Пакьяо яна рингга қайтиши мумкин. Бу ҳақда унинг менежери Шон Гиббонс маълум қилди.
"Мэнни февралдан майгача Сенат сайловларида қатнашади. Агар у жанг ўтказишга тайёр бўлса, буни 31 январгача амалга ошириши мумкин. Аввалроқ, Пакьяога Марио Барриос билан тўқнашув зўр бўлишини айтдим ва боксчининг ўзи ҳам бунга қаршилик билдирмади. Бироқ баъзи сабабларга кўра ушбу тўқнашув ташкил этилмади. Эҳтмиол бу қарама-қаршилик кейинги йил ёз ойларида ўтказилар...", - деди менежер.
Маълумот учун, Мэнни 2021 йилдан бери рингга чиқмаяпти.
Фикрлар