Бокс бўйича навбатдаги жаҳон чемпионатининг қаерда ўтказилиши маълум бўлди
27 февраль, пайшанба куни Белградда Халқаро ҳаваскор бокс уюшмаси (AIBA) раҳбари вазифасини бажарувчи Муҳаммад Мустасан ва Россия бокс федерацияси бош котиби, шунингдек, AIBA ижроия қўмитаси аъзоси Умар Кремлёв Сербия президенти Aлександр Вучич билан учрашди.
Ушбу йиғилишда AIBA ижроия қўмитасининг эркаклар ўртасидаги жаҳон чемпионатини 2021 йил октябрь ойида Белградда ўтказиш тўғрисида расмий қарори эълон қилинди.
Россия бокс федерациясининг бош котиби Умар Кремлёв Вучич билан бўлиб ўтган учрашув натижалари ҳақида батафсил гапирди.
"Сербия томони AIBA ижроия қўмитасининг эркаклар ўртасидаги жаҳон чемпионатини Белградда ўтказиш тўғрисидаги қарорини мамнуният билан қабул қилди ва тарихдаги энг яхши турнирни ўтказмоқчи. Вучичга мусобақанинг ташкилий қўмитасини бошқаришни, мен эса ташкилий қўмитанинг биринчи ўринбосари бўлишимни таклиф қилдик.
2019 йилда Екатеринбургда бўлиб ўтган жаҳон чемпионати юқори даражада бўлганини ҳамма эслайди ва биз ўзимиз ташкилий масалаларда Сербияга ҳар томонлама ёрдам беришга тайёрмиз. Кейинги мусобақалар аввалгиларидан яхшироқ бўлиши мутлақо нормал ҳолат. Масалан, Россия 2020 йилда жамоавий жаҳон кубогини ўтказади ва биз олдимизга ушбу мусобақаларни янада каттароқ бўлишини мақсад қилиб қўйганмиз.
Шунингдек, биз Вучичга Белградда боксни ривожлантириш марказини қуриш лойиҳасини тақдим этдик ва Сербия томони бу таклифга қизиқиш билдирганидан мамнунмиз. Шундай қилиб, кейинги боксни ривожлантириш маркази Сербияда қурилади. Бизнинг вазифамиз - бутун дунёда боксни ривожлантириш ", -деди Кремлёв.
Фикрлар