Бокс бўйича Осиё чемпионатида қизлар ўртасидаги финал жанглари якунига етди

Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳрида бокс бўйича Осиё чемпионати аёллар ўртасида финал жанглари бўлиб ўтди. Унда иштирок этган 6 нафар боксчи қизимиздан -57 кг вазнда Ситора Турдибекова олтин медални қўлга киритган бўлса, қолдан 5 вазндаги ҳамюртларимиз афсуски имкониятни бой бериб қўйди. Барча натижалар билан танишинг:

-48 кг: мағлубият Гуласал Султоналиева - Алуа Балкибекова (Қозоғистон)

-54 кг: мағлубият Ситора Шогдарова - Дина Жолман (Қозоғистон)

-57 кг: ғалаба Ситора Турдибекова - Владислава Кухта (Қозоғистон)

-69 кг: мағлубият Навбаҳор Ҳамидова - Валентина Калжова (Қозоғистон)

-75 кг: мағлубият Мавлуда Мавлонова - Пура Рани (Ҳиндистон)

-81 кг: мағлубият Соҳиба Рўзметова - Фариза Шолтай (Қозоғистон)

Мусобақанинг эртанги кунида эркаклар чемпионлик учун кураш олиб борадилар.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Турсун Ғани
31/05/2021 00:39
6Та финлчидан 1 та олтин асосан қозоқ қизлари ва Ҳиндистонга имконият бой.берилган. Умид қиламизки Эртага Эркаклар жангида 7 та баҳсда йигитлримиз ғалабалрни қозониб бизни ҳурсанд қилишади. Умумжамоа миқиёсида Осиёда 1-ўринни оламиз. Олға йигитлар. Ғалабалар сизни кутмоқда. Сизга ярашади ғалабалар.