Бокс. Бугун Россиядаги халқаро турнирда 4 нафар аёл боксчимиз рингга кўтарилади
Бугун “Константин Коротков” хотирасига бағишланган Халқаро турнир доирасида аёллар ўртасидаги баҳслар бўлиб ўтади. Кун давомида 4 нафар вакилаларимиз рингга кўтарилишади.
-50 кг: Робияхон Баҳтиёрова - Екатерина Молчанова (Россия)
-54 кг: Азиза Ёқубова - Улия Апанасович (Белларусъ)
-66 кг: Дилфуза Бекова - Анжелина Ганукова (Россия)
-75 кг: Азиза Дайирбекова - Анна Максимова (Россия)
Баҳслар Тошкент вақти билан 11:00 дан бошлаб старт олади.
Эслатиб ўтамиз, кеча ушбу мусобақада ҳамюртимиз Шаҳзод Музаффаров қирғизистонлик Нурсеит Аширмаматовга қарши жанг қилди ва 5:0 ҳисобида зафар қучди. Мезбон боксчи Вячеслав Мирзаевга қарши рингга кўтарилган Ҳасанбой Дўсматов ҳам ҳакамларнинг якдил қарорига кўра ғалабага эришди ва кейинги босқичга йўл олган эди.
Фикрлар