Бокс. Эртага 2 нафар боксчимиз лицензион турнирда рингга кўтарилади

Эртага Таиланднинг Бангкок шаҳрида давом этаётган Париж-2024 Олимпия ўйинлари учун йўлланма берувчи 2-Жаҳон квалификацион турнирининг навбатдаги кун баҳслари ўтказилади. Кун доирасидан 2 нафар вакилимизнинг баҳслари ўрин олган.

Ўз жангини ўтказадиган боксчиларимиз ва уларнинг рақиблари билан танишинг:

-60 кг: Рашида Тагирова - Агнес Алексиуссон (Швеция) 16:30 дан сўнг

-66 кг: Навбаҳор Ҳамидова - Леоние Муллер (Германия) 11:00 дан сўнг

Эслатиб ўтамиз баҳслар Тошкент вақти билан соат 11:00 дан сўнг старт олади.

Маълумот учун, -66 кг вазн тоифасида рингга кўтарилган ҳамюртимиз Навбаҳор Ҳамидова илк жангини болгариялик Ёана Нвамеруга қарши ўтказиб, 5:0 ҳисобида ишончли ғалаба қозонган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!