Бокс. Эртага Навбаҳор Ҳамидова лицензион турнирнинг чорак финалида жанг қилади
Эртага Бангкокда бўлиб ўтаётган Париж-2024 Олимпия ўйинлари учун йўлланма берувчи лицензион турнирнинг навбатдаги кун баҳслари бўлиб ўтади.
Кун доирасида -66 кг вазнли боксчимиз Навбаҳор Ҳамидованинг Жанубий Корея вакиласи Сужин Сеонга қарши жанги ўрин олган. Спортчимизнинг чорак финал йўлидаги учрашуви тахминан 13:30 да бошланади.
Мусобақа эса Тошкент вақти билан 11:00 дан бошлаб старт олади.
Фикрлар