Бокс. Фанат Қаҳрамонов финалда имкониятни бой берди. Олтин медаль Одилжон Аслановга насиб этди

Айни дамда пойтахтимизда бокс бўйича Ўзбекистон чемпионати финал беллашувлари бўлиб ўтмоқда.

Жумладан, -75 кг вазн тоифасида Фанат Қаҳрамонов (Самарқанд) ва Одилжон Аслонов (Бухоро) ўзаро рингга кўтарилди. Кескин ва шиддатли курашларга бой кечган жангда Одилжон Аслонов 3:2 ҳисобида ғалаба қозониб, Ўзбекистон чемпионига айланди!