Бокс: Муроджон Аҳмадалиевнинг рақиби бугун Тошкентга келади

Хабарингиз бор, 3 апрель куни пойтахтимизда катта бокс оқшоми ташкил этилади.

Кечанинг марказий жангида ҳамюртимиз япониялик Рёсуке Ивасадан ўзининг WBA ва IBF камарларини ҳимоя қилади.

Бугун Рёсуке Иваса ушбу жангда иштирок этиш учун соат 19:00да Тошкентга келади.

Бокс федерацияси ушбу тадбирни ёритиш истагида бўлган ОАВ вакилларини, шунингдек бокс мухлисларини соат 19:00да Тошкент халқаро аэропортига таклиф қилади.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)