Бокс. Навбаҳор Ҳамидова лицензион мусобақани ишончли ғалаба билан бошлади

Хабар берганимиздек, бугун Таиландда аёллар ўртасида бокс бўйича Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинларига лицензия берувчи жаҳон лицензион турнири старт олди.

Биз учун аҳамиятлиси, боксчи қизларимиз мусобақани муваффақиятли бошлашди. Жумладан, -66 кг вазн тоифасида рингга кўтарилган ҳамюртимиз Навбаҳор Ҳамидова илк жангини болгариялик Ёана Нвамеруга қарши ўтказиб, 5:0 ҳисобида ишончли ғалабага эришди.

Энди Ҳамидова иккинчи давра жангини 29 май куни германиялик Леони Мюллерга қарши ўтказади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!