Бокс. Ўзбекистон аёллар жамоаси Туркияда ўқув-машғулот йиғини ўтказмоқда

Бокс бўйича Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Туркиянинг Кастамону шаҳрида ўқув-машғулот йиғинини бошлади.

12 кунга мўлжалланган йиғин октябрь ойида ўтадиган Осиё чемпионатига тайёргарлик вазифасини ўтаб беради.

Жамоамиз бош мураббийи Элшод Расулов машғулотлар Туркия аёллар терма жамоаси билан олиб борилаётгани, ўтган жаҳон чемпионатини биринчи ўринда якунлаган боксчилар билан ташкил этилаётган йиғин орқали қизларимиз катта тажриба тўплаётганини таъкидлади.

photo_2022-08-22_14-48-05

photo_2022-08-22_14-48-04

photo_2022-08-22_14-48-07

photo_2022-08-22_14-48-08

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!