Бокс. Ўзбекистон жаҳон кубогида иштирок этмайди(ми?)

  • 24 июнь, 10:54
  • Ahmadbek Eshmatov
  • 0
  • Бокс
CHERY AUTO

Қозоғистоннинг Остона шаҳрида ўтказиладиган бокс бўйича жаҳон кубогида Ўзбекистоннинг эркаклар терма жамоаси иштирок этмайди. Бу ҳақда Қозоғистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Қайрат Сатжанов маълум қилди.

Tecno

"Ўзбекистон терма жамоаси дастлаб қатнашиш учун рўйхат тақдим этган эди. Бироқ орадан бир-икки ҳафта ўтиб, мусобақага келмаслигини билдирди. Балки бу тактик жиҳат билан боғлиқдир. Асосий рақобатчиларимиздан бири мазкур турнирга келмаса ҳам, бу ерда жаҳон чемпионлари, Олимпиада совриндорлари, ғолиблари ва Осиё чемпионлари иштирок этади. Менимча, мусобақа даражаси жуда юқори бўлади" — деди бош мураббий.

Маълумот учун, ушбу жаҳон кубоги 30 июндан 7 июлга қадар бўлиб ўтиши белгиланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!