Бокс. U19 терма жамоамиз ўз юришини бошлади
Javohir Malikov
Хабарингиз бор, Жакарта шаҳрида Осиё чемпионати ўтказилмоқда
Хабарингиз бор, Индонезиянинг Жакарта шаҳрида бокс бўйича U19 ҳамда U23 ёш тоифасидаги Осиё чемпионати ўтказилмоқда. Бугун U19 терма жамоамиздан йигитлар ўз иштирокини бошлади.
-60 кг вазндаги биринчи баҳсда, ҳамюртимиз Муҳаммадризо Укимов япониялик Рио Матсумотодан 5:0 ҳисобида устун келди ва кейинги босқичга йўл олди.
-65 кг вазнда яна бир вакилимиз Иброҳим Шокиржонов қозоғистонлик Акжурек Калабайга қарши рингга кўтарилди. Афсуски, боксчимиз жанг якунида ҳакамларнинг қарорларига кўра 0:5 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди.
Бу ҳақда Ўзбекистон Бокс федерацияси хабар бермоқда.

Изоҳлар (0)