Бокс. Яна бир боксчимиз финалга чиқди!
Аммандан хушхабарлар келиши давом этмоқда. Ҳозиргина аёллар ўртасида -75 кг вазн тоифасида юртимиз шарафини ҳимоя қилаётган Соҳиба Рўзметова ярим финал жангини якунлади.
Қувонарлиси, ҳамюртимиз филиппинлик Бацядан Хергинига қарши қийин жанг ўтказди ва 3:2 ҳисобида ғалаба қозонди.
Энди Соҳиба Рўзметова ҳам олтин медаль учун финал жангида рингга кўтарилади. У ҳал қилувчи босқичда ҳиндистонлик Ловлина Боргохаинга қарши баҳс олиб боради.
Фикрлар