Бокс. Ёшлар ўртасида Ўзбекистон чемпионати старт олмоқда
20-28 январь кунлари Олимпия шаҳарчасида жойлашган Яккакурашлар зали Ёшлар (ўғил болалар) иштирокидаги мамлакат биринчилигига мезбонлик қилади.
Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри, Спорт академияси, Мудофаа вазирлиги, Республика олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш маркази, Баҳодир Жалолов номидаги боксга ихтисослаштирилган спорт мактаби ва юртимизнинг барча ҳудудларидан 18 жамоа, 230 нафар боксчилар рингга кўтарилишади.
Бугун мусобақа олдидан, техник йиғилиш ва қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтмоқда. Натижалар билан тез орада таништириб ўтамиз.
Жанглар 23 январдан бошлаб старт олади.

Бу ҳақда Ўзбекистон бокс федерацияси хабар бермоқда.
Фикрлар