Бокс. Ёшларимиз жаҳон чемпионатида 13 та медалга сазовор бўлди!

Черногориянинг Будва шаҳрида бокс бўйича ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионати ўз якунига етди. Бир неча кун давом этган шиддатли баҳслар якунида Ўзбекистон терма жамоаси 5 та олтин, 5 та кумуш ва 3 та бронза, жами 13 та медалга сазовор бўлди.

Эътиборлиси, 5 та олтин, 2 та кумуш ва 2 та бронза медалларини жамғарган йигитларимиз умумжамоа ҳисобида биринчи бўлишди. Барча ғолиб ва совриндорлар:

Олтин медаль:
-48 кг: Сайфиддин Собиров
-57 кг: Самандар Олимов
-63.5 кг: Абдулазиз Жўрақулов
-86 кг: Акмалжон Исроилов
-92 кг: Ҳалимжон Мамасолиев

Кумуш медаль:
-75 кг: Жафарбек Шахбозов
+92 кг: Шаҳзод Полвонов
-48 кг: Жасмин Тоҳирова
-81 кг: Рухшона Парпиева
+81 кг: Собирахон Шаҳобиддинова

Бронза медаль:
-54 кг: Собиржон Тастанов
-71 кг: Муҳаммад Азизбек Исмоилов
-70 кг: Ойша Тоирова

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Fah
05/11/2024 21:25
Козоклар биз биринчи булдик дейишаяпди! Ким нечанчи уринда узи?
Baxil Alihuja
Fah
06/11/2024 00:14
козоклар умумий хисобда 1-урин.
бизлар факат эркаклар буйича 1