Боксчи қизларимиздан олти медаль

  • 1 январь, 2017, 13:20
  • 0
  • Бокс
 
Қозоғистонда бокс бўйича ўтказилган халқаро турнирда Ўзбекистон аёллар терма жамоаси аъзолари ҳам муваффақиятли иштирок этди.
 
Нуфузли мусобақада юртимиз шарафини ҳимоя қилган Олимпия ўйинлари иштирокчиси Ёдгорой Мирзаева ва истеъдодли спортчимиз Азиза Мамирова финал учрашувигача барча рақибларини енгди. Бироқ, сўнгги жангда ютқазган ҳар икки спортчимиз ҳам кумуш медалга лойиқ топилди.
 
 
Халқаро турнирда ярим финалга чиққан боксчиларимиздан Турсуной Раҳимова, Гулноза Раҳматова, Нафиса Асқарова ҳамда Гавҳар Мирзаева бронза медаль билан тақдирланди.
 
SPORTS.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!