![](https://static.sports.uz/crop/93d1d52ddb6dd18d4c0d59749ce805dd.jpg)
Боксчиларимиз лицензион турнирда иштирок этишади
25 май 2 июн кунлари Таиланд давлатининг Бангкок шаҳрида Париж-2024 Олимпия ўйинлари учун йўлланма берувчи 2-Жаҳон квалификацион турнири бўлиб ўтади. Ушбу мусобақада Ўзбекистон бокс аёллар терма жамоасидан 3 нафар вакиламиз ҳам Олимпияда йўлланмаси учун рингга кўтарилишади.
Турнирда иштирок этадиган терма жамоамиз таркиби билан танишинг:
-57 кг: Ситора Турдибекова
-60 кг: Рашида Тагирова
-66 кг: Навбаҳор Ҳамидова
-75 кг: Азиза Зокирова
Мураббийлар: Элшод Расулов, Ислом Таджибаев, Темур Ахбаев, Лазизбек Зокиров.
Физиотерапевт: Шаҳзода Умарова
Шифокор: Комилжон Расулов
Жамоа раҳбари: Шоҳид Тиллабоев.
Эслатиб ўтамиз, -57 кг вазнли боксчимиз Ситора Турдибекованинг бундан бир неча кун олдин Олимпияда йўлланмасига эга чиққанлиги ҳақида айтиб ўтгандик.
Фикрлар