Бўлажак суперюлдуз Бундеслигада қолиши мумкин

"Байер" спорт ишлари бўйича директори Руди Феллер Хаверц мавсумлар оралиғида клубни тарк этмаслигига умид қилмоқда.

"Хаверц клубда қолишига умид қилсак бўлади. Чунки биз унга иқтидорини намоён қилиш учун барча имкониятларни яратиб берамиз. У буни жуда яхши тушунади", - дейди амалдор.

Жорий мавсумда германиялик футболчи барча турнирларда 38 та ўйинда майдонга тушиб, 15 та гол киритишни уддалади.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!