
Бўлди, бу жамоа учун футбол ўйнамайман!
“Ньюкасл” ва швециялик ҳужумчи Александр Исаак ўртасидаги зиддият тобора чуқурлашиб бормоқда. Клуб 25 ёшли тўпурарни “Ливерпуль”га қўйиб юбормади.
Исаак бу қарорга норозилигини билдириб, жамоанинг мавсумолди йиғинларида иштирок этмади. Энди машҳур ўйинчи расмий учрашувларда ҳам майдонга тушмоқчи эмас.
Бир неча манбаларнинг ёзишича, Исаак Англия Премьер-лигасининг дастлабки икки турида жамоага ёрдам бермаслигини айтди.
“Ньюкасл” мавсумдаги дебют учрашувини 16 август куни Бирмингемда “Астон Вилла”га қарши ўтказади. 25 августда “қарғалар” амалдаги чемпион “Ливерпуль” билан куч синашади.
Таниқли инсайдер Фабрицио Романо ҳам Алесандр ҳар икки ўйинда ҳам майдонга тушмоқчи эмаслигини тасдиқлади.
Эслатиб ўтамиз, “Ливерпуль” Исаак учун “Ньюкасл”га 138 миллион евро таклиф қилиб, рад жавобини олди. Футболчининг амалдаги шартномаси 2028 йилнинг ярмигача тузилган.
Фикрлар