Бўлди, “Сити” юлдузи аниқ кетади!
Жорий мавсум якунланиши билан “Манчестер Сити” таркибини юлдуз футболчилардан бири тарк этадиган бўлди.
Журналист Маттео Моретто ижтимоий тармоқларда ёзишича, ярим ҳимоячи Бернарду Силва мавсум тугагач, клубни тарк этиб, эркин агент сифатида кучини бошқа жамоаларда синаб кўришга қарор қилган.
Журналист таъкидлашича, Силва ва “Манчестер Сити” ўртасида шартномани узайтириш бўйича музокаралар ўтказилаётгани йўқ.
Португалиялик юлдуз 2017 йил июль ойидан бери “Манчестер Сити” сафида ўйнаб келмоқда ва бу мавсумдан жамоа сардори ҳисобланади.
Бернарду Силва Хосеп Гваржиола қўл остида ҳозиргача 446 та расмий ўйинда иштирок этиб, 75 та гол урган ва жамоадошларига 77 та голли узатма муаллифи бўлган.
Фикрлар